04 July 2012
03:51 - Қозоғистондан экстрадация қилинган ўзбек диндор 9 йилга қамалди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг маълум қилишича, диний радикал оқимларга мансубликда айбланган Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 10-миттитуман 92/72 да яшовчи фуқаро Шерзод Шерназаровга нисбатан чиқарилган ҳукм жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг апеллация судлов ҳайъатида кўриб чиқилди ва ўзгаришсиз қолдирилди. Ўтган йили Қозоғистонда экртрадация қилинган 34 ёшли Шерзод Шерназаровга нисбатан жиноят ишлари бўйича Қибрай тумани суди 9 йиллик қамоқ жазоси белгилаганди. Ана шу ҳукм ўзгармай қолди.

Эслатиб ўтамиз, Ш. Шерназаров 2011 йилда Алматидан экстрадация қилинган. Қочқинларнинг 29 кишидан иборат илк гуруҳи эса 2010 йилнинг ёзида экстрадация қилиниб, уларга 5 йилдан 15 йилга қадар бўлган озодликдан маҳрум қилиш ҳукмлари ўқиб бўлинган.