04 July 2012
03:23 - Ислом Карим Ашхабодга сафар қилади
Ҳали Туркманбоши-2 унвонини олишга улгурмаган Қурбонгули Бердимуҳамедов билан кеча телефон орқали сўзлашган Ислом Карим шунга рози бўлибди. Бир қатор маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Ўзбекистон делегацияси яқин орада Ашхабодга давлат ташрифини амалга оширади ва бир қатор масалаларни муҳокама қилади. Ижтимоий-иқтисодий, савдо ва сиёсий аҳдлашувлар гаплашиладиган расмий сафарнинг санаси ҳозирча маълум эмас.

Яқинда Ашхабодда ўтадиган ўзбек-туркман ҳукуматлараро комиссияси мажлисдан сўнг режимбошиларнинг учрашув санаси белгиланса керак.