04 July 2012
02:10 - Қаршида 15 нафар чақалоқ сотган аёл қамоққа жўнатилди
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди ҳукми билан хусусий клиника раҳбари Зилола Эрназарова 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон телеканалига кўра, Эрназарова аёлларга тиббий маслаҳатлар ва гинекологик хизматар кўрсатувчи хусусий клиника очган ва шу баҳонада чақалоқ сотишни йўлга қўйган. Сўнгги бир йил давомида чақалоқларни фарзандсиз оилаларга 2000 АҚШ долларидан пуллаган тадбиркор ноқонуний даромад, аёлларни қийнаш, чақалоқфурушлик ва бошқа иқтисодий жиноятларда айбланган.