03 July 2012
23:26 -
Украинада рус тилини ишлатиш кўлами кенгаяди

Бу қонунга кўра, бирон минтақада аҳолининг 10 фоиздан кўпроғини ташкил қилувчи қисмининг она тили украин тилидан бошқа тил бўлса, бу тил минтақавий тил деб қабул қилинади. Украинанинг 27 вилоятидан 13 тасида рус тилини она тилим деб ҳисоблайдиганлар 10 фоиздан кўпроқдир. Демак, қонун президент тарафидан имзолангач, 13 вилоятда рус тили феълан иккинчи давлат тили мақомини олади.