03 July 2012
18:50 -
Оилавий масхарабозликми ёки давлат масхарабозлиги: Гулнора Карим энди Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси эмас

Дилшод Аҳадов Чехия элчиси вазифасини ҳам бажараверадими ёки йўқ, номаълум. Қолаверса, у қачон Испaния элчиси этиб тайинланган, ишонч ёрлиқларини қайси куни топширгани ҳам айтилмаган.
Бундан ҳам қизиғи, шу пайтгача Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси бўлиб келган Ислом Каримнинг қизи Гулнора бу лавозимдан қачон олингани ҳам ҳеч қаерда эълон қилинмаган. Тахмин қилиш қийин эмаски, Гулноранинг элчиликдан кеткизилиши Ислом Каримнинг қандайдир оилавий муаммолари билан боғлиқ. Оилавий масхарабозлик давлат масхарабозлигига айланиши эса, Ўзбекистоннинг халқаро саҳнадаги шундоқ ҳам паст обрўсини яна туширади.