30 June 2012
01:25 - Қашқадарёнинг Қамаши туманида куйдирги касаллиги аниқланди
Бу ҳақда мухбирларимиз билан сўзлашган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Ҳасан Чориев маълум қилди. Унинг таъкидича, туманнинг Баландчайла қишлоғидаги фермер Илҳом Мўминовнинг куйдигрги билан касалланган молини сўйиши оқибатида бир неча шахсга касаллик юққан, ҳозир бу беморлар туман юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячисига кўра, Қамашидаги мазкур ҳолат расмийлар томонидан қаттиқ яширилмоқда. Айни замонда, ўткир юқумли бу эпидемик касалликнинг тарқалиб кетишини олдини олиш учун ҳамма керакли чоралар кўрилмоқда экан.