30 June 2012
00:34 - ЕИнинг биттагина қарори дунё бозорларини руҳлантириб юборди
Европа Иттифоқининг лидерлари Европа иқтисодини қўллаб-қувватлаш масаласида ниҳоят келишдилар. Шунинг ўзи жаҳонинг фондлар бозорини рағбатлантириб юборди. Бугун Европа мамлакатларидаги биржаларнинг Dow Jones каби индекслари 2–3%, русларнинг РТС индекси 2% дан кўпга ортди.

Нью-Йорк Фондлар бозори очилганига ҳам 1,5 соат бўлди. Шу қисқа вақтнинг ўзида Dow Jones индекси 220 поғана юқорига сакраб, 12800 га чиқди.