19 June 2012
06:38 - Битирувчиларнинг кўпчилиги саводли ёзиш ва ҳисоблашни билмайди
Ҳа, айнан шундай. Аммо, Ўзбекистонда эмас.

Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган olam.uz сайтининг билдиришича, Буюкбританияда ҳар ўнта иш берувчидан тўрттаси олий ўқув юртларнинг битирувчиларини она тили, математика ва информатика каби фанларни ўзлаштириши учун қўшимча курсларга юборишга мажбур бўлмоқда эмиш.

Масалан, 1,6 млн киши ишлайдиган 542 та фирмада ўтказилган сўров натижаларига кўра, таълим тизими иш жойи талабларига мос келадиган талабаларни тайёрлашга қодир эмас, деган хатарлар мавжудлиги аниқланибди.

Оlam.uz сайтининг журналистлари саводли журналист бўлишса эди, бу масалада Ўзбекистонда аҳвол қандай эканлигини тилга олишар ва ҳамма учун фойдали хулосалар чиқаришарди. Аммо, ўзбек журналистларининг савияси бунга етмайди. Англиядан ўрнак олиб, ўзбек журналистларини ҳам қўшимча курсларга жўнатиш керак эмасми? Керак!