19 June 2012
06:05 -
Мексикада G20 саммити бошланди

АҚШ ва Россия президентлари Барак Обама ва Владимир Путиннинг учрашуви бутун дунёнинг диққат марказида бўлди, аммо икки президентнинг матбуот вакиллари олдида гапирган гапларига қараганда, улар бир-бирларига илтифот кўрсатишдан ташқари, бор муаммоларни умумий шаклда муҳокама қилишган. Табиий, журналистларга айтилмаган гаплар ҳам бўлган бўлиши мумкин.
G20га қуйидаги мамлакатлар киради: Австралия, Аргентина, Бразилия, Буюкбритания, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Канада, Хитой, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия, Франция, Жанубий Африка Жумҳурияти, Япония ва Европа Иттифоқи. Халқаро Валюта Фонди, Европа Марказий Банки, Жаҳон Банки - G20 саммитларининг доимий қатнашчисидир.
1999 йили тузилган G20 мамлакатларида жаҳон Ялпи Ички Маҳсулотининг 85 фоизи ишлаб чиқарилади.
Расмда - G20 саммитининг ўтган йили Франциядаги йиғилиши қатнашчилари.