16 June 2012
21:41 -
Ҳамма нарса “Ҳаракат”да бошланади: Турк дунёси янги алфавитга муҳтож
“Ҳаракат” агентлиги Ўзбекистонда қабул қилинган лотин алфавитининг келажаги йўқлиги, бутун Турк дунёси учун ягона ва умумий алвафит яратилиши кераклиги ҳақидаги мавзуни бир неча марта тилга олди. Биз ҳамма нарса бизнинг таклифимиз бўлади, деб иддао қилмоқчимиз. Амма, кўпинча айнан шундай бўлаётганини ҳеч ким инкор қилолмайди. Бундан ҳам муҳими, биз кўтарган мавзулар бошқалар тарафидан ҳам кўтарилмоқда ва секин-аста реаликка айланмоқда.
CA-NEWS агентлигининг кеча тарқатган хабарида айтилишича, пайшанба куни Остонада журналистлар билан учрашган Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг (ТДҲК) Бош котиби Халил Акинчи ТДҲК туркий тилли давлатлар учун ягона алфавит яратишни таклиф қилаётганини айтибди.
ТДҲК 2009 йили Нахичиванда ўтказилаган Туркий давлатлар раҳбарларининг саммитида тузилган эди. Ҳамма биладики, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Турк дунёсини биринчи душмани ва бундай саммитларда ҳозир қатнашмайди. У ягона алвафитга қарши бўлиши ҳам ўз-ўзидан маълум.
Аммо, Ислом Каримнинг сиёсий ҳаёти битмоқда, уни Оллоҳ битирадими, демократик мухолифатми, фарқи йўқ. Шундан кейин Ўзбекистон Турк дунёси билан бирга бўлади, янги умумий алфавит ҳам яратилади. Ўзбекистонда ҳозир қабул қилинган лотин алфавити бекор қилинади.