16 June 2012
22:47 -
Хитойда биринчи космонавт аёл фазога учди

Фазовий кема "Чанчжэн" ракета-ташувчи ёрдамида орбитага чиқди. Бу фазога учирилган 165-чи "Чанчжэн" ракета экан.
Шу соатларда "Шэньчжоу-9" кемаси фазога аввал учирилган “Тяньгун-1" модули билан туташади ва у билан биргаликда 6 кун орбитада бўлади. Бу вақт ичида кема ва модуль бир неча марта бир биридан ажратилиб, кейин қўлда бошқариш орқали янгидан туташиш машқлари ўтказади.