08 June 2012
03:07 -
“Бирлик” яна ҳақ чиқди, Марказий Осиё мамлакатларида демократик жараёнлар сусаймоқда
“Бирлик” Партиясининг 2010 йил 15 апрель куни рус тилида эълон қилинган “Путь выхода из кризиса в Кыргызстане – диалог и компромиссы” номли баёнотида шундай дейилади: “То, что случилось в Киргизии является опасным прецедентом и угрозой для развития демократических процессов во всей Центральной Азии” (ўзбекча: Қирғизистонда бўлган воқеалар (яъни, давлат тўнтарилиши – “Ҳаракат”) Марказий Осиё жумҳуриятлари учун хавфли прецедент ва демократик жараёнларнинг ривожланиши учун таҳликадир).
Шу кунларда машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Freedom House ташкилоти эълон қилган ҳисоботда айтилишича, сўнги йилларда жаҳоннинг бир қатор мамлакатларида, хусусан, Марказий Осиёда демократик жараёнлар сустлашди, фақат Қирғизистонда бироз олдинга силжий бор.
Аслида, Қирғизистонда бироз олдинга силжиш борлигини гапириш ножиддийликдир. Бутун дунё, ҳатто Мустақил Халқаро Комиссия қирғиз фашистлари ўзбекларга нисбатан жиноят қилганини айтиб турган бир пайтда, Қирғизистон парламенти ва ҳукумати ҳамма айбни ўзбекларга тўнкаш билан овора экан, бу мамлакатда демократия борлигини ҳам гапириб бўлмайди. Freedom House АҚШ ҳукуматининг Бишкек билан ҳамкорлик қилаётганини оқлаш учунгина бу мамлакатда демократик жараёнлар бироз бўлса ҳам олдинга силжиганини айтган.
Демак, “Бирлик” ўзининг 2 аввалги баёнотида мутлақо ҳақ бўлган – Қирғизистондаги давлат тўнтарилишидан кейин Марказий Осиёда демократик жараёнлар хавф остида қолди.