08 June 2012
02:23 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистонни кимлар ўзгартирмоқчи?
Кейинги вақтларда: «Эркин Ўзбекистонга ёрдам» гуруҳи, «Туркияда Ўзбекистонни ўзгартириш ниятида анжуман ўтказилди» ва шунга ўхшаш сарлавҳали хабар ҳамда мақолалар айрим интернет сайтларининг бош мавзусига айланиб колди.
Хўш, Ўзбекистонни нима учун ўзгартириш керак?! Уни ўзгартириш кимга зарур бўлиб қолди? Халқи тинч ва хотиржам яшаётган давлатни ўзгартиришга «қодир» бўлган бу кимсалар аслида кимлар?!
Бундай анжуман ҳақда хабар берар экан: «Албатта, илк ўринда тинч йўллар билан ўзгаришлар ва ислоҳотларга эришиш мақсад қилинган» - дейди иштирокчилардан Ўзбекистон Халқ Ҳаракати вакили Намоз Нормўъмин, - Анжуман ташкилотчилари, асосан, «Эрк» Демократии Партияси ва Узбекистан Халқ Ҳаракатидир».
Кўриниб турибдики, бирлари ватанфуруш, бирлари динни ниқоб қилиб олган чаламулла бу кимсалар ўзлари туғилиб ўсган юртига, ҳар бир соҳада ислоҳотлар олиб борилаётган ватанларига, эркин меҳнат қилиб, осуда ҳаёт кечираётган халқига қарши яна гуруҳ тузиб, бош қовуштирмокдалар.
Яна кимлар билан денг: тадбиркор ниқоби остида Ўзбекистонга келиб, яратилган имконият ва шарт-шароитлардан фойдаланиб, эвазига эса рахмат ўрнига бузғунчилик билан шуғулланиб яширин номозхоналар очган, миллатчилик ғояларини, пантуркчилик, ва нурчилик оқимларини тарғиб қилган бир гуруҳ турк «бизнесменлари» билан. Ўзбекистон қонун қоидаларига буйсунмасдан солиқ ва бошқа тўловларни яшириб, фойдани ўмарган ўғрилар билан. Тузини еб тузлиғига тупирган, ўзбек элида бир хил мехнат учун ўзбекларга икки юз, туркларга эса минг доллардан ойлик маоши тўлаган нонкўрлар билан.
Ўша пайтда судланувчилардан бири уялмай-нетмай: «Турк фуқароларига ойида минг доллар, Ўзбекистон фуқароларига 200 доллар иш ҳақи берардим», - деб ғурурланиб ҳам папирганди.
Ўзларини мухолиф санаб чет элларда турли хил нағмалар кўрсатаётган кимсаларнинг куни ўзбекнинг ҳуқуқини ўз юртида топташга уринган мана шундай кўрнамакларга қолганидан афсусланасан киши.
Аслида, мухолиф партия ёки ҳаракатлар аввало халқни ўйлаши, давлат иқтисодиётни ривожлантириш йўлларини излаши керак эмасми?
Бу кимсалар эса ўзбекнинг ҳуқуқини ўз юртида топташга, давлат иқтисодлиётига зарба беришга уринган, қолаверса миллатчилик ғояларини тарқатиб бузғунчилик содир қилган нокаслар билан гурух тузиб Ўзбекистонни ўзларича ўзгартирмоқчи бўлаяптилар.
Агарда улар чиндан ҳам мухолифат вакиллари бўлганида, лоақал кўнгилларида халқпарварлик, ватанпарварлик туйғулари заррача жўш урганида эди, бу муттаҳамлар билан гуруҳ тузиш ўрнига улардан: нима учун ўзбекларга 200 доллар-у, туркларга минг доллардан ҳақ тўладингизлар деб сўраган бўларди.
Агарда улар ҳакикий демократ бўлганида ёки қонунларни заррача ҳурмат қилганида эди: нима учун сизларга тадбиркорлик учун шароит яратиб берган Ўзбекистон Қонунларини оёқ ости қилишга уриндингизлар, деб сўраган бўлардилар.
Агарда улар миллатни, халқни қайғурганида эди: нима учун миллатчилик ғояларини тарқатиб, пантуркчилик, нурчиликни тарғиб қилдингизлар, нимага ўзбекнинг тузини еб тузлиғига тупурдингизлар, деб сўраган бўлардилар.
Аммо, Салай Мадаминов бошчилигидаги бу кимсаларнинг кўнглида на ватан, на миллат, на халқ туйғуси бор. Шу сабаб ҳам улар ўз халқининг ҳуқукларини топтаган, қонунларини оёқ ости қилган, ватанларида бузғунчилик қилган кўрнамаклар билан ҳам ош- қатиқ бўлаверадилар. Ҳатто улар билан гуруҳ тузиб Ўзбекистонни ўзгартириш ниятида қурол кўтариб ўзбек халқининг қонини тўкишдан ҳам тоймайдилар.
Жаббор Алиев
“Ҳаракат” таҳририятидан: Ўзбекистон дунёнинг энг ёмон 10 та диктаторликлари рўйхатида. Унинг иқтисоди секин-аста ботмоқда.Ҳеч қандай ислоҳотлар қилинмаяпти. Ишга лойиқ аҳолининг катта қисми Қозоғистон, Россия ва АҚШ каби давлатларда мардикорчилик қилиб оила тебратмоқда. Ялпи Ички Маҳсулотнинг киши бошига тўғри келадиган даражаси билан Қозоғистондан 6 марта орқадамиз. Демак, Ўзбекистон буюк ислоҳотларга, ўзгаришларга муҳтож.
Қирғизистон жанубида ўзбеклар тириклайин ёқилиб, юзлаб миллатдошларимиз қирғин қилинганини кўрмаслик, Жаббор Алиев деган инсон миллий хис-туйғуси бўлмаган одам эканлигини кўрсатмоқда. 2005 йили Андижонда юзлаб одамлар ҳукумат қўшинлари тарафидан ўлдирилди. Шундай экан, қандай қилиб Ўзбекистон ҳақида “Халқи тинч ва хотиржам яшаётган давлат” дейиш мумкин, жаноб Жаббор Алиев.
Айнми замонда, Ўзбекистонда ўзгаришлар қилиш ҳақида қоғоздагина бор бўлган ташкилотларнинг вакиллари гапириши навбатдаги махарабозликдир. Номоз Нормўмин ҳам 53-54 лақаби билан танилиб қолган Ўзбек милларининг хоини Салой Мадамин ҳам на сиёсат на ислом динини тушунмайдиган чаласавод одамлар. Улар тўғрисида бир мақола ёзиб, вақт ўтказишнинг ўзи кулгилидир.
Ўзбекистонда ўзгаришлар мамлакат ичида фаолият олиб бораётган ягона мухолифат ташкилоти – “Бирлик” Партияси тарафидан амалга оширилади. Агар Ўзбекистоннинг келажагини ўйлаётган бўлсангиз, “Бирлик”га қўшилинг, жаноб Жаббор Алиев.