07 June 2012
07:23 -
Ўзбекистонда пиво алкоголли ичимликка тенглаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги қарори билан қатор ҳукумат қарорларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди.
Қарорга мувофиқ, пиво (алкоголсиз туридан ташқари) алкоголли маҳсулот деб тан олинди. Пивони сотиш (алкоголсиз туридан ташқари) алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдосини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома мавжуд бўлганида, юридик шахсларга рухсат этилади. Бундан олдин пиво алкоголь миқдори паст бўлган ичимлик ҳисобланарди ва уни сотишга алкоголли ичимликларнинг чакана савдосини тартибга солувчи талаблар тааллуқли эмасди. Савдо корхоналарининг мактаб, мактабгача таълим ва диний муассасалардан камида 500 метр масофада жойлашиши талаби бундан мустасно.
Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикасида Чакана савдо қоидалари ва Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари 2011 йид 5 октябрда қабул қилинган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилишини ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштирилади. Тамаки ва алкоголли маҳсулотларни сотиш мумкин бўлган харидорларнинг ёши 18 дан 20 ёшгача кўтарилди. Алкоголли маҳсулот чакана тарзда сотилганида, стационар нуқтада тўловларни банк пластик карталаридан амалга ошириш учун ҳисоб-китоб терминали бўлиши шарт.
Яна бир ўзгартишлардан бири бу алкоголь ва тамаки маҳсулотларини савдо автоматлари орқали сотиш, доналаб, қутисиз (тамаки маҳсулотлари учун) сотишнинг тақиқлангани.
Алкоголь маҳсулотларини қуйиб сотувчи ходимларнинг иш жойларига талаблар ҳам ўзгарди. Энди у ерда 20 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь маҳсулотларини сотиш тақиқлангани ва алкоголь маҳсулотларининг инсон саломатлигига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзув осилиб туриши керак.
Бундан ташқари, алкоголли маҳсулотни сотишда сотувчи сотувда мавжуд бўлган намуналарга маҳсулотнинг номи, унинг нархи (идиши ва қадоғининг қиймати билан бирга) кўрсатилган нархкўрсаткич ёпиштирилиши зарур. // olam.uz