07 June 2012
06:41 -
Ўтган ҳафта ва бу ҳафтанинг бошланғич куни ўпирилиб тушган Dow Jones индекси кеча юқорига сакради
Аввалги хабарларимиздан маълумки, ўтган ҳафта 336, ҳозирги ҳафтанинг биринчи иш куни 292 поғана пастга тушиб кетган куни Dow Jones индекси сешанба ва айниқса чоршанба кунлари кескин юқорига сапчиди. Икки кунлик ўсиш 314 поғана бўлди, энди Dow Jones индекси 12415 га тенг.
Нью-Йорк Фондлар бозоридаги бундай ижобий ўзгаришнинг сабаби, Reuters агентлиги экспертларига кўра, Испанияни молиявий-иқтисодий инқироздан қутқариш йўлидаги музокараларнинг яхши кетаётганлиги эмиш. Испания ЕИнинг еврони сақлаб қолиш йўналишидаги таклифларини ҳали қабул қилмабди, аммо қабул қилиши мумкин экан.