06 June 2012
22:51 -
“Бирлик” қирғиз элчилиги олдидаги норозилик намойишига тайёрланмоқда
Бугун акцияни ўтказишга доир ташкилий гуруҳ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти офисида ўзаро учрашиб, пикет кун тартиби, норозилик ифода этилган плакатлар матни ва баёнот қораламасини муҳокама қилишди. “Қирғиз фашизмига барҳам берилиши” керак мазмунида бир неча плакатлар лойиҳаси тайёрланиб, 50 нафарга яқин иштирокчиларнинг намойишда эштирок этишига мўлжал олинди. Шунингдек, ташкилий гуруҳ раҳбари Васила Иноят Тошкентдаги халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ваколатхоналарига қўнғироқ қилиб, уларнинг вакилларини “Бирлик” ўтказаётган акцияни кузатишга таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йилнинг ёзида Қирғизистон жанубидаги хунрезликларнинг икки йиллиги муносабати билан “Бирлик” Партияси фаоллари мамлакатимиздаги Қирғизистон элчилиги олдида "Қирғизлар, қирғиз фашизмини ўзингиз битиринг" шиори остида норозилик намойиши ўтказишни режалаштирган. Бу борада норозилик намойишлари, кўча юришлари ва митингларни ташкил қилиш борасидаги ҳукумат қоидаларига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимига ариза берилган. Лекин ҳанузгача ҳоким бу хатга ҳеч бир йўсинда жавоб берган эмас. Ўзбекистон ҳукуматининг назорати остида бўлган чет эллик "овозлар" ҳам бу мавзуда суст сақлашаётганини тушуниш қийин эмс.
“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат миллатчилик ғоясини хусусийлаштириб олишгача борган бир қатор ўзбек ёзувчиларига АҚШдан телефон қилиб, бу пикетга чиқиш уларнинг бурчи эканлигини эслатди. Уларнинг аксарияти қўрқоқликларини яшириш учун минг хил баҳона ўйлаб топишга интилишларига қарамасдан, пикетга чиқиш ниятини билдирганлар ҳам йўқ эмас.