05 June 2012
06:39 - Dow Jones индекси кеча ҳам ўпирилди, секин-аста чўкишдан кўра, шундай ўпирилиш яхши
Ўтган ҳафта Нью-Йоркдаги фондлар бозори қаттиқ зилзилада каби силкиниб, Dow Jones индекси 336 поғаналга тушганди. Кеча бу ўпирилиш каби тушиш яна давом этди.

Кеча бир кунда 292 поғанага (!!) тушган Dow Jones индекси энди 12101 га тенг.

The Wall Street Journal (Wall Street – Девор кўча – Нью-Йорк фондлар бозори жойлашаган кичкина кўчадир) газетасининг ёзишича, Фондлар бозоридаги ўпирилишнинг сабаби - янги иш ерлари яратиш бўйича май ойи ҳисоботининг эълон қилиниши экан. Ҳособотга кўра, май ойида 69 минг иш жойи яратилган, бу ўсиш шу йилнинг ўтган ойлари ичида энг ози бўлибди. Шу сабабли, апрель ойида 8,1 фоиз бўлган ишсизлик даражаси май ойида 8,2 фоизга чиқибди.

Қаранг, шу арзимаган рақамлар туфайли дунёга таъсир кучи катта бўлган Нью-Йорк фондлар бозорида алғов-далғов бошланди. Хўш, улар эълон қилинмаса нима бўларди? Табиий, бундай кутилмаган алғов-далғов бўлмасди, Совет замонининг туғунлик йилларида каби, ҳамма нарса секин-аста чўкиб бораверарди.

Ўзбекистонда Ислом Каримнинг режими ўша Совет замонининг ишларини давом эттирмоқда. Бизда иқтисод ва молиявий системанинг аҳволини кўрсатадиган реал рақамлар эълон қилинмайди ёки ёлғондакам рақамлар эълон қилинади. Ҳамма хурсанд, аммо турғунлик йилларида бўлгани каби, кўзга кўринмас чўкиш давом этмоқда. Одамлар Ўзбекистондан қочмоқда, улар ҳеч қандай рақамларсиз ҳам чўкиб бораётганимизни ҳамёнлари орқали сезишмоқда.

Энг яхшиси, ҳеч нарсани бекитмаслик. Шундай қилинса, ҳозир Нью-Йорк биржасида бўлаётгани каби алғов-далғовлар бўлиши муқаррар. Аммо, алғов-далғовнинг олдини оладиган, яъни реал вазиятдан келиб чиқадиган ишлар қилинади, натижада, кўзга кўринмас чўкишнинг олди олинади.