05 June 2012
05:57 -
Путин ва унинг вассаллари учун ШҲТ саммити баҳонасида Хитойга бир даста расмий ташриф уюштирилмоқда
Пекинда 6-7 июнь кунлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити бўлади. Бу ташкилотга Хитойдан ташқари Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғизстон ва Қирғизистон аъзодир. Бу 5 давлат президентларининг ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Пекинга келиши баҳонасида уларнинг Хитойга расмий давлат ташрифлари ҳам режалаштирилган. Хитой бир тош билан 5 та қарғани уриб олаётгани диққатга сазовордир. Бу майда давлатчаларнинг раҳбарларини алоҳида-алоҳида кутиб олишга Хитойнинг тоқати ҳам йўқ кўринади.
Айни замонда, шу фактнинг ўзи бу мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар қанчалик ножиддий эканлигини яна бир марта кўрсатади.
Дарвоқе, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўз ҳамкасблари ичида биринчи бўлиб ўтган куни Хитойга келиб бўлган. Кеча кечқурун Қирғизстон Президенти Алмазбек Атамбаев ҳам у ерга жўнади. Бугун кечаси Путин Тошкентдан Пекинга учади, эртага Ислом Карим ва Нурсултон Назарбай у ерга етиб боришади. Ҳаммасининг саёҳати расмий давлат ташрифи мақоми олган.
Оддий хитойларни қўйиб туринг, Хитой раҳбарлари ҳам қўлларидаги қоғозга қараб, ким билан гаплашаётганларини ёдда тутсалар керак. Путинга ҳарҳолда алоҳида эътибор берилади. Аммо, унинг Марказий Осиёдаги вассалларининг аҳволи роса аянчли бўлиши аниқ.
Расмда – ШҲТга кирувчи мамлакатлар президентларининг 2000 йилдаги учрашуви. Қирғизистоннинг у пайтда президенти Асқар Ақаев эди.