02 June 2012
16:42 -
ШҲТда доирасидаги стратегик ҳамкорлар - Ўзбекистон ва Хитой - икки томонлама стратегик ҳамкор ҳам бўлишмоқчи
Шу йилнинг 5-6 июнь кунлари Президент Ислом Карим ХХР раиси Ху Цзиньтао таклифи билан ушбу мамтлакатга давлат ташрфини амалга оширади, дейилади бугун тарқатилган расмий хабарларда.
Маълумки, 6 июнь куни Пекинда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити бўлади, унда Ислом Карим Карим ҳам иштирок этади. Бор-йўғи олти мамлакат раҳабарининг иштирокидаги саммитларда ҳар доим икки тарафлама учрашувлар ҳам амалга ошириб келинган ва бу сафар ҳам шундай бўлиши муқаррар. Ўзбекистон ва Хитой раҳбарларининг муқаррар бўладиган учрашувига яна бир икки тадбир, масалан, ҳукуматлараро комиссия мажлиси ва бизнес форумлар қўшиб, буни Ислом Каримнинг Хитойга қилган давлат ташрифи деб эълон қилиш масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Қолаверса, нимага тузилгани ҳалигача бирон ишда кўринмаган ШҲТнинг ўзи масхарабозликдир.
Хитой матбуоти томонидан тарқатилган хабарларда бу ташриф давомида Хитой-Ўзбекистон ўртасида имзоланадиган cтратегик шериклик декларациясига урғу берилган. Ваҳоланки, бу икки мамлакатнинг ШҲТда аъзо эканлиги стратегик ҳамкорлик ҳисобланиши керак-ку! Демак, ШҲТнинг қандай ножиддий ташкилот эканлигини тан олиб, унга параллель равишда икки томонлама стратегик ҳамкорлик қилишмоқчими? Аслида, бу стратегик ҳамкорлик бир масаладагина намоён бўлиши мумкин: Ўзбекистон қардош уйғурларнинг Хитой таркибидаги ночор аҳволига, уйғурларнинг миллий-озодлик ҳаракатига кўз юмади.
Эслатиб ўтиш керакки, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Чжан Сяо Ислом Карим Хитойга расмий ташриф учун таклиф қилинишини ўтган йили 14 апрелда билдирган эди. Демак, саммит баҳонасида Пекин ўша ваъдани ҳам амалга ошириб олмоқчи.
Албатта, ҳозир қилинаётган ишлар, яъни Россия Президентининг Тошкентга келиши, Каримовнинг Хитойга бориши, аксинча, НАТО саммитига бормагани – дунёда, биринчи навбатда, Араб дунёсида қадамма-қадам ўз позицияларини йўқотиб бораётган Россия ва Хитой тарафидан Ғарбга берилаётган огоҳлантириш сигналларидир. Аммо, ютқазадиган тараф яна Ўзбекистон бўлади.
Дарвоқе, Тожикистон матбуоти ҳам айнан шу кунларда Имомали Раҳмон Хитойнинг таклифи билан у мамлакатга расмий ташриф буюриши ҳақида бонг урмоқда. Пекин битта тош билан бир нечта қарғачани уриб қолмоқчи, шекилли.