02 June 2012
17:36 - Путиннинг ташрифи бир мушукнинг бошига етди, икки ЙПХ ходими ишдан кетди
Кремлбоши Владимир Путиннинг Ўзбекистонга қилаётган расмий сафари олдида пойтахт фавқулодда оёққа турди, кўчалар ҳар доимгидан саришта ҳолга келтирилиб, ён-атрофни ўрис байроғи, Россиянинг куч-қудратини ифодаловчи плакатлар тутиб кетди. Расмий учрашувлар чоғида амалга ошириладиган танатаналар ва Путин кортежини кузатувчи гуруҳ томонидан тайёргарлик ўтказилаётган Нукус кўчасида кўнгилсиз ҳодиса рўй берди. Юқори тезликда ҳаракатланаётган мотоцикллар отряди кўчадан ўтаётган мушукни босиб кетди.

Бу нохуш ҳолат юзасидан дарҳол чоралар кўрилиб, мушукнинг жасади четга улоқтирилди ва бефаҳм жониворнинг кўчага чиқиб кетишига “йўл қўйган” Тошкент шаҳар ЙПХ бўлинмасининг икки инспектори ишдан кетказилди.

Воқеага шоҳид бўлган кишиларнинг мухбиримизга баён қилишича, Путиннинг йўлини кесиш ниятида машқ ўтказаётган мушук – қора мушук эди...