01 June 2012
18:22 - Ҳуқуқ ҳимоячиси Эркин Қўзиевнинг иши юқори инстанция судида қайта кўрилади
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Ўзбекистон тумани бўлими раиси Эркин Қўзиевнинг жиноят ишини шу йилнинг 7 июнь куни кассация тартибида қайта кўради. Бу ҳақда мухбирларимизга маълум қилган ҳуқуқ ҳимоячисининг адовкатлари кассация шикоятида Эркин Қўзиевнинг мутлақо беайблиги, дастлабки инстанция суди ўта адолатсиз ҳукм қиарганини баён қилган.

Эслатиб ўтамиз, Эркин Қўзиев 2012 йилнинг 3 май куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани суди судьяси Р. Тошпўлатов томонидан 3 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум қилинган. 49 яшар ҳуқуқ ҳимоячиси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора олди-бердисида воситачилик қилиш) билан айбланган. У ҳозирда Фарғона шаҳридаги вақтинчалик изоляторда сақланмоқда.