10 April 2012
00:11 -
«Эзгулик» фаоли фирибгарликда айбланмоқда
Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти ўзининг бугун тарқатган пресс-релизида маълум қилди. Релизга кўра, жамиятнинг Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани бўлими раиси Эркин Қўзиев жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон тумани судида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора олди-бердисида воситачилик қилиш) билан айбланмоқда.
Ўзбекистон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан тасдиқланган айблов хулосасига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси Эркин Қўзиев ва Ўзбекистон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Адҳамжон Ҳамдамов гўё 2008 йилда фуқаро Муҳаммаджон Бойматовнинг 3200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан алдаб олишган. 2012 йилнинг 2 январида, яъни М. Бойматов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза бергач, Адҳамжон Ҳамдамов тилхат асосида барча пулларни жабрланувчига қайтариб берган. Бу олди-бердида ҳуқуқ ҳимоячисининг иштироки йўқ, лекин ишнинг ҳокимга нисбатан қисми амнистия билан бекор қилиниб, Эркин Қўзиев суднинг қора курсисида қолган.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи, дейди «Эзгулик», бу ҳодисанинг манфаатдор томонлар тарафидан уюштирилаётганини баён қилмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиси маҳаллий раҳбарларнинг бир неча марта ғашига теккан ва ундан қутулиш мақсадида бу провакация амалга оширилди.
Жамият Фарғона вилояти прокуратурасини жиноят иши юзасидан протест келтириш, судни эса оқилона ҳукм чиқаришга чақирди.
Релизнинг тўла матни жамиятнинг расмий веб сайтида — www.ezgulik.org