26 May 2012
22:44 - Ҳукмдор Путиннинг қўғирчоғи Медведев “Бирлашган Россия” Партиясига раис бўлди, ҳукмдор-қўғирчоқ тандеми/жуфтлиги узоққа боролмайди
Бугун Москвада ўтаётган бу партиянинг қурултойида Россиянинг тахти қимирлаб қолган хўжайини Владимир Путиннинг қўғирчоғи, собиқ президент-қўғирчоқ, ҳозир – қўғирчоқ Бош вазир Дмитрий Медведев “Бирлашган Россия” Партясининг раиси этиб сайланди.

Аввал бу партяининг раиси Владимир Путиннинг ўзи бўлиб, партиявий масхарабозликни шунчалик юксак даражага олиб чиққандики, партияга аъзо бўлмасдан раислик қилган эди. Аммо у ҳукмдор масхарабоз эди.

Дмитирий Медведев қўғирчоқнинг масхарабозлиги ундан ҳам кулгилороқ бўлишини тушунгани учун, партияга аъзо бўлди.

Бугунги қурултойда партиянинг 91 кишилик Олий Кенгаши сайланди. Борис Гризлов Олий Кенгашнинг раисилигида қолди.

Бундан тўрт йил аввал Владимир Путин масхарабозликни давлат даражасига чиқариб, ўзи расмиятчилик учунгина Бош вазир курсисга ўтганда ва Дмитрий Медведевни президент-қўғирчоқ қилиб қўйганда, “Ҳаракат” мухбирлари қуйидаги фикрни билдиришган эди: Ўзбекистон каби мини-диктаторликларда масхарабозлик давлатни энг юқорсиидан қуйи нуқталаригача қамраб олиши мумкин. Аммо, Россия каби буюк давлатда масхарабозлик билан бутун умр тахтда ўтириб бўлмайди.

Россиядаги сўнги парламент ва президент сайловлари бу фикримизни тўла тасдиқлади. Парламент сайловларида, бутун маъмурий имкониятларни ишлатиб ҳам, “Бирлашган Россия” Партияси 50 фоиздан кам овоз олди, янгидан президентлик курсисига қайтган Путин ишончли ғалаба қозонолмади, Россиянинг юраги бўлган Москва ва Санкт-Петербургда унга берилган овозлар 50 фоиздан кам бўлди. Путиннинг курсиси силкиниб қолганини бутун дунё кўрди. Энди у ўзини тиклаб оломайди, узоққа боролмайди.

Россия мухолифати тарқоқ ва турли қанотлардан иборат. Шундай бўлса ҳам, Путин бу мухолифат олдида тез орада тиз чўкишга мажбур бўлади.