26 May 2012
19:41 -
Бирликчи ва эзгуликчиларнинг Қирғизистон элчихонаси олдидаги пикети 11 июнда бўлади
21 майдаги хабарларимиздан бирида “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят Қирғизистон Республикаси жанубида 2010 йил 10 июнда бошланган ўзбекларга қарши хунрезликларнинг икки йиллиги муносабати билан Тошкентдаги мазкур мамлакат элчилиги олдида норозилик намойиши (пикет) ўтказишга рухсат сўраб, шаҳар ҳокимлигига ариза берганини билдиргандик.
Бу хабарда бизнинг айбимиз билан хатога йўл қўйилибди. 10 июнь якшанба кунидир. Якшанба куни бу каби акцияларни ташкил қилиш осонроқ. Аммо элчихона ишламайди.
Ҳозир маълум бўлишича, Васила Иноятнинг аризасида пикет ўтказиш куни сифатида 11 июнь кўрсатилган. Бу намойиш бирликчи ва эзгуликчилар тарафидан ташкил этилмоқда. Аммо, унда ҳар бир истаган одам қатнашиши мумкин. Аслида, ўзини инсон деб ҳисоблаган, фашизмга қарши бўлган ҳар бир одам унда қатнашиши керак.
Ўзини Ўзбек деб ҳисоблайдиган ва ўша куни имкони бор бўлган ҳар бир инсоннинг Ўзбек миллати олдидаги бурчи - 11 июнь соат 11 да Қирғизистон ўзбекларини ҳимоя қилиш мақсадида, қирғизларнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида (шаҳар марказида, Саматов кўчаси, 30-чи уй) ўтказиладиган бу пикет-намойишда қатнашишдир.
Ўзбеклигини ҳам унутган шаҳар ҳокими бу пикетга рухсат бермаслиги, мавжуд режим демократликка даъво қилаётган ғаламислар ёрдамида пикетни бузишга ҳаракат қилиши мумкин. Аммо, улар унутмаслари керакки, Қирғизистонда ўзбекларни йўқ қилиш учун ҳаракатлар давом этаётган пайтда бундай иш қилиб, Ўзбек миллатига хоинлик қилганларни келажакда олий жазо кутади. Ахир бир кун бундай одамларнинг хоки ҳам муқаддас Ўзбек тупроқларидан отилади. Шуни ҳеч ким унутмаслиги керак, дейди "Бирлик" раиси Абдураҳим Пўлат.
Расмда - ўтган йили 10 июнь куни Қирғизистон элчихонаси олдида ўтказилган пикетдан бир кўриниш. Плакат кўтариб турган отахон - "Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаол аъзоси бўлиб келаётган Қаҳрамон ака Ғофуров.