26 May 2012
01:56 - Европарламент Озорбайжон режимини қоралади, Илҳом Алиев аламини мухолифатдан олмоқчи
Кеча Европарламент Озорбайжон ҳақида махсус резолюция қабул қилиб, мажуд ҳокимиятни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни топташда айблади. ЕИнинг қонуни чиқарувчи органи Озорбайжонни ҳуқуқ соҳасида ислоҳотлар ўтказишга, мамлакт қонунларини халқаро стандартларга мослаштиришга, фуқароларнинг фикр билдириш ва йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқни поймол қилмасликка чақирди.

Маълумки, Бокуда “Евровидения” конкурси бўлмоқда. Европаламентнинг резолюцияси ҳам атайлаб шу кунларга мослаштирилган.

Энг қизиғи, бугун мавжуд ҳукуматнинг қўғирчоқлари бўлган ёшлар ташкилотларининг вакиллари Озорбайжон Халқ Фронти Партияси раиси Али Каримлининг уйи олдида пикет ўтказиб, уни мамлакатни тарк этишга чақиришган, Эронниг ўйинчоғи бўлишда айблашган. Пикетчиларнинг қўлидаги Али Каримлининг монтаж қилинган соқолли расми борлиги – уларнинг қанчалик аҳмоқлигини кўрсатгичидир. Чунки, аслида, Эрон режимининг энг фаол танқидчиси айнан Озорбайжон Халқ Фронти Партияси ва унинг раиси Али Каримлидир.

Тан олиш керакки, Илҳом Алиев аламини мухолифатдан олаётганини тушуниш мумкин. Чунки, Европарламентнинг бундай резолюция қабул қилишида мухолифатнинг ҳам роли бор.