25 May 2012
21:43 - Куласизми, йиғлайсизми: “Тошкент” биржасида бир кунда 7 дона (!!) олиш-бериш оперцияси бўлибди
Uzreport.com сайтининг хабарига кўра, 22 май куни “Тошкент биржасида 7 дона битим имзоланиб, умумий қиймати 568,5 млн сўм бўлган 3,6 млн дона акция сотилган.

Агар шунча акция сотилган бўлса, ҳисоблаш қийин эмаски, уларнинг умумий қиймати 300 минг АҚШ доллари атрофида. Яна ҳисоблаш мумкинки, ўртача ҳар бир акциянинг қиймати 157,9 сўм. Яъни, бугунги расмий курс бўйича - 12 АҚШ центи.

Қаранг, Ислом Карим раҳанамолигида гўёки бозор иқтисодига ўтиб бўлган Ўзбекистондек катта давлатнинг фондлар биржасида 7 дона олиш-бериш операцияси бўлибди, яъни 7 дона битим имзоланибди. Ҳаммаси бўлиб, 300 минг долларлик олиш-бериш бўлибди, акцияларнинг қиймати эса центлар билан ўлчанади.

Ҳа, дарвоқе, ўтган ҳафтада (14-18 май кунлари) "Тошкент" биржасида 25 дона (кунига 5 тадан) битим имзоланган, 826,6 млн сўмлик (кунига 165 мин сўмлик) қимматбаҳо қоғозлар сотилган экан. Бечора Ўзбекистон.

Ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистоннинг қора бозорларида кунига бундан кўп миқдорда пул алмаштириш оперциялари амалга оширилади. Бозор иқтисодини амалда ҳаётга “жорий қилаётган” қора-бозорчиларни олқишлаш керакмасмикан?

Аввалари ҳам айтганимздек, Ўзбекистонда замонавий молиявий система йўқ. Ҳали ҳам ибтидоий маъмурий-буйруқбозлик даврида ўтирибмиз.