23 May 2012
23:13 -
НАТОнинг янги Бош Котиби Туркия Президенти Абдуллоҳ Гул бўладими?
НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссеннинг (расмда чапда) бу лавозимдаги муддати 2014 йилда битади. Янги Бош Котиб ким бўлиши ҳақида гап-сўзлар бошлангани - демократик давлатлар ва НАТО каби демократик ташкилотлар учун оддий ҳолдир.
Туркиядаги энг катта “Миллиёт” газетасининг ёзишича, НАТОни синк танки (инглизча - think tank – сиёсий-ижтимоий, иқтисодий, ҳарбий ва бошқа соҳаларнинг бирон тури ёки бир неча тури бўйича тадқиқотлар олиб борувчи ташкилот) бўлган Atlantiс Counil (Атлантик Кенгаш) яқин 10 йил ичида Туркиянинг вакили НАТО Бош Котиби бўлиши кераклиги ҳақида маслаҳат берибди. Табиий, аслида, таклиф 2014 йилни назарда тутиб берилган ва Туркиянинг вакили дейилганда ҳозирги Президент Абдуллҳ Гул (расмда ўнгда) назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия 1949 йил 4 апрелда тузилган НАТОга 1952 йил 18 февралда, яъни бундан 60 йил аввал аъзо бўлганди. У НАТОдаги ягона мусулмон мамлакатидир.
Ҳозир Туркияда ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) НАТОдан кўра Араб дунёсига яқинлашиш сиёсати олиб бораётганини назарда тутиб тахмин қилиш мумкинки, дейди “Ҳаракат” мухбири, Атлантик Кенгаш бу таклифи билан бир нишонни урмоқчи, нишон - Туркияни НАТОга яқинлаштириш, Араб дунёсидан имкон борича узоқлаштириш.
АТП бундай қадамга тайёрми ёки йўқ, саволига ҳали жавоб йўқ.