23 May 2012
18:44 - Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов президентнинг ғазабига учраши мумкин...
Шу кунларда “Ўзавтосаноат” ширкати матбуот хизмати асосан UZ доменидаги маҳаллий интернет нашрларидан “Shevrolet Cobalt” русумидаги автотомашина ишлаб чиқарилиши ҳақидаги барча хабарларни ўз саҳифаларидан олиб ташлашни илтимос қилмоқда. Ҳатто улар айрим сайт маъмурларига Бош вазир ўринбосари, “Ўзавтосаноат” ширкати раҳбари Улуғбек Рўзиқуловнинг номидан қўнғироқ қилиб, пўписага ўтган.

Боиси”Shevrolet Cobalt”нинг чиқарилиши ҳақида матбуотга хабар берилганига қарамай, дейди мухбиримиз, Асакадаги автомобиль заводида мазкур машинани ишлаб чикариш платформасининг халиям ўрнатилмагани, бунинг устига, хориждаги ҳамкорлардан бутловчи қисмлар етказишнинг тўхтатилишидир. Бундан ташқари барқарор бўлмаган конвертация туфайли автомобилсозларимизга хорижий шерикларнинг ишончи йўқолган.

Албатта, мазкур ҳолни Президент қай ҳолда қабул қилишига боғлиқ. Аввал Ислом Карим назарида Ўзбекистонинг салоҳияти учун аҳамияти ниҳоятда “оламшумул” бўлган бу автомобиль Наврўз байрамигача чиқарилиши лозим эди, кейин бу сана мустақиллик байрамига белгиланди. Афтидан истиқлол ҳам ”Shevrolet Cobalt”сиз нишонланади, шундай бўлгач, Рўзиқуловнинг боши кетади, дейди мухбиримиз.

Эслатиб ўтиш керакки, “Shevrolet Cobalt” АҚШда 2005-2009 йиллари ишлаб чиқарилган эди. Шу сабабли тахмин қилш мумкинки, испанларнинг Patentes Talgo S.L ширкати тезюрар поездларнинг эскириб қолган моделларини жаҳон базорида сотолмагандан кейин, Гулнора Каримовага пора бериб, Ўзбекистонга сотгани каби, АҚШ ширкати ҳам Улуғбек Рўзиқуловга пора бериб, эскиб қолган автомобиль моделини бизда ишлаб чиқармоқчи бўлган. Аммо, қандайдир сабаб билан ишлаб чиқаришни вақтида бошлаш имкони ҳозирча бўлмаяпти ёки умуман бўлмайди.

Улуғбек Рўзиқуловга берилган поранинг маълум қисми ёки Гулнора Каримова орқали ёки тўғридан-тўғри Ислом аканинг чўнтагига ҳам тушган. Демак, унинг ғазаби қайси йўналишда ишлашини тахмин қилиб бўлмайди.