23 May 2012
19:38 - Ўзбекистонда гўё жамоатчилик назорати кучаяди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқмоқда. Қонун лойиҳасини тайёрлашдан мақсад давлат органлари, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонун ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир, дейилади Қонунчилик палатаси ахборот хизмати тақатган маълумотда. Қонун орқали қонунлар ижросини кузатувчи жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади.

Ҳеч шубҳа йўқки, Ўзбекистон режимининг қўғирчооғи бўлган Олий Мажлис режим раҳбарининг буйруғи билан СССР замонидаги “Халқ назорати” каби тизим яратмоқчи, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Бу – порахўрликни янада кучайтиришга хизмат қиладиган қадамдир.

Демократияни ривожлантириш, ҳақиқий кўп партияликка ўтиш йўли билангина давлат тузулмалари устидан халқнинг ҳақиқий назоратини ўрнатиш мумкин. Бошқа йўл йўқ.