23 May 2012
00:12 - “Иуда-2” (Салой Мадамин) “Иуда-3” (Ислом Карим) ҳақида китоб ва кино чиқарибди
Бугун Центразия сайти “Аззаттык” радиосининг русча сайтида чиқарилган мақолани ўзида эълон қилибди. Ундан маълум бўлишича, Тожикистонда Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ҳақида “Дьявол-2” ва “Иуда-2” номли китоблар тарқатилган. Интернетнинг YouTube саҳифаларига эса “Глас народа, или Иуда-2” номли фильм қўйилган. Ислом Карим бир томондан шайтон ва иккинчи томондан Иуда каби сотқин қилиб кўрсатилган китоб ва фильмда ҳозир ўзини қоғоздагина бор бўлган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг лидери қилиб кўрсатишга интилаётган Салой Мадаминдан (адабий таҳаллуси – Муҳаммад Солих) кўп иқтибослар олингани сабабли, бу китобларнинг муаллифи Салой Мадаминнинг ўзи деб ҳисобланаётган экан. Аммо у “Озодлик” радиосида бу иддаоларни рад этибди.

Тожикистонлик ўзбек, айни замонда, Тожикистондаги режимнинг душмани Маҳмуд Худойбердиевни ёмонлаш кампаниясини юритишда Салой Мадамин тожик махсус хизматларининг агентига айлангани ва номи тилга олинган китоблар ва фильм Тожикистонда тарқатилганини ҳисобга олсак, улар Салой Мадамин тарафидан тайёрланганига шубҳа йўқ.

Бу иддаони тасдиқлайдиган яна бир нарса бор. Маълумки, “Бирлик” халқ ҳаракати лидери Абдураҳим Пўлат 1996 йили ёзган ва аввал “Бирлик” хабарномасида (№ 3, 1996), кейинчалик “Ҳаракат” журналида (№ 1(8), 1997) эълон қилинган “53-54: Сотқинликнинг замонавий рамзи” номли мақоласида Салой Мадаминни Исо пайғамбарни 30 кумуш тангага сотган Иуда билан солиштириб, уни замонавий Иуда, яъни феълан “Иуда-2” деб атаганди. Насронийлар ичида “30 кумуш танга” сотқинлик рамзига айланганини ҳам эслатган Абдураҳим Пўлат, Салой Мадамин “Бирлик”ни Ислом Каримовга 53-54 рақамли квартиралар эвазига сотганини ҳисобга олиб, унга “53-54” лақаби ҳам берган ва бу лақаб мухолифатчилар ичида кўп ишлатиладиган бўлиб кетган.

Салой Мадамин шу лақабдан қутилиш мақсадида уни Ислом Каримга ёпиштиришга уринаётганини тушуниш мумкин. Аммо, бу беҳуда нарса, чунки, “Иуда-2” лақаби унга ёпишиб бўлган. Миллатга хоинлик қилишда бу икки шахснинг бир турли эканлиги сабабли, бундан буён Салой Мадаминни “Иуда-2“ дейишни давом эттириш билан бир қаторда, Ислом Каримни “Иуда-3” деб аташда маъно ва мантиқ бор.

Қолаверса, “Иуда-2” ўзини иккита квартираю депутатлик мандати эвазига сотиб олган, аммо, кейинчалик бир марта ишлатиладиган елим халтадек улоқтириб юборган Ислом Каримдан аламзада, бутун ҳаёти аламини олиш нияти остида ўтмоқда. Қиладиган иши Ислом Каримнинг қизи Гулноранинг пулларини санаш.

У ҳаётини Туркия ҳукумати Абдурашид Дўстимга Толибонга қарши курашда ишлатиш учун ёрдам сифатида берган бир неча миллион доллар пулнинг катта қисмини, эгасига етказишда воситачилик қилишни елкасига олган туркиялик бир ўзбек дўсти билан ўғирлаб (бу ҳақда Туркия матбуоти ўз вақтида ёзган), ўша ҳаром пулга яшаб ўтказмоқда. Унинг на миллат, на мамлакат билан иши йўқ.

Салой Мадамин ўз асарларини Тожикистонда тарқатаётгани кўрсатмоқдаки, у ҳали ҳам Тожикистон махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Бу икки мамлакат ўртасида, минг афсуски, энг камида объектив таранглик давом этаётганини ҳисобга олсак, Салой Мадаминнинг табиати ўзгармаган, у миллат хоини эди, ҳали ҳам хоинликни давом эттирмоқда.

Расмда – башараси бир марта ишлатиб ташлаб юбориладиган елим халтани эслатувчи миллат хоини, “53-54” ва “Иуда-2” лақаблар соҳиби Салой Мадамин.