22 May 2012
02:20 -
Ўзбекистонда корейс сармоясига янги завод қурилади

Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонга 2,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизишга қарор берди. Бу маълумотни жамоатчиликка ошокр қилган "Uz-Kor Gas Chemical” Ўзбекистон- Корея ширкати маъмурлари маблағнинг мамлакатимизда газ қазиб олиш ва нефт-кимё заводини қуриш ишлари учун сарфланишини таъкидлаган.
2016 йилгача битказилиши мўлжалланаётган завод йилига 100 минг тонна бензин ва ярим миллион тонна пластмасса ишлаб чиқаради.
Бу жиддий лойиҳа бўйича ҳужжатлар 19 май куни имзоланди. Маросимда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов, “Kor Gas Chemical” ширкатининг президенти ва Чу Канг Су Жанубий Кореянинг элчиси Чон Дэ Ван нутқ сўзладилар. Кореялилар иш ҳақида гапиришди, Рустам Азимов шундай буюк ишларга раҳанамолик қилаётган Ислом Каримни улуғлаш билан овора бўлди.