20 May 2012
00:18 - Истанбулда дунёвийчилар ўзини кўрсатди
Туркияда ҳокимиятда бўлган партиянинг асл мақсади Туркияни исломий давлатга айлантириш эканлигига бугун ҳеч кимнинг шубҳаси йўқ. Халқ ичида ўтказилган сўровномаларга кўра, бугун сайлов бўлса, бу партияга тахминан 52 фоиз сайловчи овоз бермоқчи. Ўлсам ҳам бу партияга оовоз бермайман деганлар 21 фоиз экан.

Бугун 19 май – Туркияда Отатуркни хотирлаш, Ёшлар ва Спорт байрами сифатида нишонланади. Бу байрам баҳонасида исломчилар-дунёвийлар кураши ёки урушининг янги саҳифаси очилди.

Истанбулнинг Шишли туман ҳокимлиги уюштирган байрам намойиши қатнашчиларининг қўлида бир неча километр узунликдаги байроқ бор эди. Кўриб турганингиздек, байроқ Туркия байроғи ва Отатуркнинг расмларидан иборат.

Туркия Конституциясида дунёвийлик ва Отатуркнинг роли расман тан олингани сабабли очиқча Отатурк ва Турк байроғигга қарши чиқишдан ўзини тийиб келаётган исломчилар учун бундай байроқнинг кўтарилиши – шапалоқ ёйишдек гап.

Бу туман ҳокими Мустафо Саригул Отатурк томонидан тузилган сўл қанотли Жумҳурият Халқ Партиясидан партия интизомини бузганлик айби билан бир неча йил аввал ўчирилган эди. Сўнги пайтларда у катта фаоллик кўрсатиб, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. У партияда тикланиб, унинг лидерлигига сайланиши мумкин ёки у ўз партиясини тузади.