19 May 2012
13:47 - Путин Осиёга илк сафарини Ўзбекистондан бошламоқчи, икки разведкачи-жосус Тошкентда учрашади
Русларнинг "Ведомости" газетаси Россия президенти Владимир Путин Пекинда шу йилнинг 6-7 июнь кунлари ўтказиладиган ШҲТга аъзо мамлакатлар саммитига кетиш йўлида Тошкентда тўхтаб ўтиш ниятида эканлигини ёзади. Табиий, у ўзнинг КГБдаги ҳамкасби Ислом Каримнинг кўнглини кўтариш учун шундай қилмоқчи.

Россия Президенти билан 15 майда Москвада учрашган Ислом Карим “Путин билан разведкага боришга тайёр”лигини яна бир қайтариб, роса шарманда бўлган эди. Чунки, Путин расман КГБнинг разведкачи-жосуси, Ислом Карим эса норасмий эканлигини ҳамма билса ҳам, бизнинг сайтимиздан ташқарида буни ҳеч ким ёзмас эди.

Хуллас, улар бирга битта разведкада ишлаб келишган. Қизиқ, Ислом Карим нега бу фактни урғулашга тушди ва энди қаерга Путин билан бирга разведкага бормоқчи?