19 May 2012
13:29 -
АҚШда миллий озчиликлар кўпчилик бўлиш йўлида
Кўпчилик АҚШ газеталари шу кунларда Аҳолини рўйхатга олиш Бюросининг сўнги маълумотларини эълон қилмоқдалар.
Масалан, USA Today газетасининг ёзишича, бир йилда туғилган чақалоқларнинг миллий озчилик ҳисобанадиган миллатларга оид қисми 2011 йили тарихда биринчи марта 50,4% бўлибди. 5 ёшгача бўлган болакайларнинг 49,7 фоизи шу миллатларга оид экан.
Озчилик деб ҳисобланадиган миллатлар 3143 туманда аҳолининг кўпчилигини ташкил қилибди.
Айниқса испан миллатига оид болаларнинг сони тез ўсмоқда. Масалан, мактаб ёшидаги испанларнинг сони 2000 йилдан бери 5 миллионга ошган, оқ танлиларнинг сони 3 миллионга камайган.
Шундай кетаверса, миллий озчиликлар АҚШда қачон кўпчиликни ташкил қилишини ҳам ҳисоблаб топиш мумкин. Аммо, Аҳолини рўйхатга олиш Бюроси бундай тахминлар билан шуғулланмаган.