19 May 2012
07:48 - Нью-Йорк фондлар бозорида инқироз йилларини эслатувчи тушиш бўлди, унинг таъсири Ўзбекистонгача боради
Ўтган ҳафта Dow Jones 218 поғана тушиб, 12821 га тенг бўлган, яъни психологик 13 мингнинг остида қолганди.

Бундай тушишнинг сабаби сифатида Юнонистон ва Испанияда инқироз чуқуралашаётгани, Францияда социалист партия вакилининг президент бўлиб сайланиши кўрсатилган эди.

Охирги иш куни кеча тамом бўлган жорийдаги ҳафтадаги узлуксиз тушишнинг умумий миқдори яна ҳам катта - 452 бўлди, энди Dow Jones 12369 га тенг. АҚШда иқтисодий кризисдан чиқиш аломатлари аниқ-таниқ кўриниб турса, Юнонистон янги ҳукумат қуролмасдан июнь ойида яна парламент сайловлари ўтказишни режалаштираётгани фондлар бозорига тинчлик бермаяпти.

Нью-Йорк фондлар бозори фақат АҚШнинг молиявий ва иқтисодий аҳволининг кўрсатгичи бўлмай қолганини кўп марта ёздик. Чунки, жаҳонда глабаллашиш шамоллари эсмоқда. Фақат Ўзбекистон Президенти каби иқтисодни тушунмайдиган одамларгина ўз тўнимизга ўралиб олиб, АҚШ, Россия ва Қозоғистондан ўзбек мардикорлари юбораётган ёрдам билан сув юзида қоламиз деб умид қиладилар. Вақтинча қолиш мумкин, аммо энг яхшиси, тезроқ бозор иқтисодига ўтиш, ўзимизнинг Dow Jones каби индексларимизни киритиб, улар билан яшашга ўрганишдир.