18 May 2012
05:43 -
Бекободдаги колонияга янги раҳбар келди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/21-муассасага подполковник Расул Жабборов бошлиқ этиб тайинланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг собиқ ходимларига мўлжалланган мазкур колониянинг қашқадарёлик 40 ёшли янги бошлиғи аввал Қашқадарёнинг Шайхали посёлкасидаги колония, сўнгра Термиздани жазони ижро этиш муассасасига раҳбарлик қилган.
Колонияда жазо муддатини ўтаган шахслардан бирининг таъкидича, ҳозирда бу муассасада 2000 дан ортиқ маҳкум жазо муддатини ўтамоқда. Аслида колония 800 маҳкумга мўлжалланган, деди мухбиримиз.
Демак, Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан 800 дан кўп жиноятчи чиқмайди деб ўйлашган, уларнинг сони 2 мингга етибди. Ўсиш тўхтовсиз давом этишини башорат қилcак бўлаверади, чунки, Ислом Карим раҳнамолигида бошқача бўлиши мумкин эмас.