18 May 2012
03:36 -
Ўзбекистонда икки элчи ўзининг дипломатик фаолиятини якунлади
Уларнинг бири қўшни Туркманистон ваили Султон Пирмуҳамедов бўлиб, у юртимиздаги дипломатик корупс раҳбарлари ўртасида тузилган жамоатчилик кенгашига раҳбарлик қилган. Дипломат сифатида ўз ўрнига эга ҳамда Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг илиқлашишига хизмат қилган шахсдир. Дипломатик фаолиятин якунлаган иккинчи одам Словакия элчиси Юрай Сивачек бўлиб, у ўз фаолияти даврида деярли кўзга ташланмади. Ҳатто Европа Иттифоқининг мамлакатимизадиг роли ортган кейинги даврда ҳам бу дипломатни жаоатчилик орасида учратиш мушкул эди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, икки дипломат бу маҳкамада қабул қилинган ва хайрлашув кечасида Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, икки дипломат бу маҳкамада қабул қилинган ва хайрлашув кечасида Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирган.