17 May 2012
05:33 - Жиззах шаҳар прокурори Бобур Тўйчиев ҳибсга олинди
14 май куни Тошкентга малака ошириш ва анъанавий прокурорлик тинглови учун келган Жиззах шаҳар прокурори Бобур Тўйчиев ҳибсга олинган. У бир қанча фуқароларнинг Давлат Божхона қўмитаси билан боғлиқ ишини битириш эвазига гўёки юқоридагиларга бериш учун билан 10 миллион сўм (3600 АҚШ доллари атрофида) пора олаётган вақтда ҳибсга олинган. У ҳозир Тоштурмада сақланаётгани айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, прокурорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси (Пора бериш) билан очилган жиноий иш юзасидан суриштирувлар олиб борилмоқда.

Хабар ўз манбаларимиздан олинган.