17 May 2012
03:51 - ФИФА президенти Ўзбекистон президенти билан учрашди
Расмий хабарларга кўра, Президент Ислом Карим бугун Оқсаройда Халқаро футбол федерациялари Ассосиацияси (ФИФА) президенти Йозеф Блаттерни қабул қилган. У Йозеф Блаттерни жаҳон ва миллий футболни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган таниқли жамоат арбоби сифатида билишини айтиб, такаллуф қилган.

Учрашувда Ўзбекистонда футболни ривожлантириш истиқболлари, мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро тузилма билан самарали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш юзасидан фикр алмашилган.

Блаттер бугун тушдан сўнг ўтказилган матбуот конференциясида футбол бўйича хотин-қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи Ўзбекистондан Японияга олиб берилгани учун узр сўраган.

Расмий хабарда Ислом Каримнинг меҳмон билан тушган расми ҳам йўқ. Қолаверса, ҳозир Ўзбекистон президенти учун ФИФА раҳбари билан учрашиш вақти ҳам эмас. У Ўзбекистоннинг келажаги ҳақида ўйлаши, мухолифат билан учрашиш йўлларини қидириши керак.