17 May 2012
03:27 -
Тошкентда ҳибсга олинган адвокат Ҳожиакбар Абдуллаев миршаблар қўлидан қочди
Кеча, 15 май куни фуқаролик ишлари бўйича Учтепа тумани суди биносида Тошкент шаҳар адвокатлар ҳайъати адвокати Ҳожиакбар Абдуллаев пора олди-бердисида воситачиликда айбланиб, хавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари томонидан ҳибсга олинган. Аммо у қўриқчи-миршаблар томонидан вақтинчалик тергов изоляторига олиб кетилаётган вақтда уларнинг қўлидан қочишга муваффақ бўлган.
Тошкент шаҳар адвокатлар палатаси адовкатлари маълумотига кўра, Абдуллаев аввал ички ишлар тизимида юқори лавозимларда ишлаган. У қўриқчи-миршаблар чангалидан қутулишда ана шу ҳолдан фойдаланган бўлиши эҳтимол, дейди мухбиримиз. Бу хабар ўз манбаларимиздан олинди, уларга кўра, ҳозирда адвокатга нисбатан қидирув ҳам эълон қилинибди.