15 May 2012
01:12 - Ислом Карим Москвага КХШТ ва МДҲ саммитларига боришга қарор қилибди, НАТОнинг Чикагодаги саммитигачи?
Давлатнинг расмий агентилиги ЎзА ҳозиргина битта жумладан иборат хабар тарқатди: Ўзбекистон Президенти Ислом Карим 2012 йил 15 май куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДБК) ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) олий органларининг мажлисида иштирок этади.

Ислом Карим қачон у ерга кетиши (бугунми ё эртага?) айтилмаган, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг қисқартмаси айнан ОДБК деб берилган.

Ўзбекистон Президентининг ўз хўжайини Владимир Путин олдига боришга қарор қилгани табиий, бундай қарорни кутиш керак эди. Аммо, эртага Кремлда фақат КХШТнинг юбилейи нишонланмайди, тахти қимирлаб қолган Путин, кайфияти ёмон бўлгани сабабли, анча қаттиқ гаплар гапиради, улар биринчи навбатда Ислом Каримни уради. Ҳамма президентлар ичида ҳамма кўрсатгичлар бўйича рейтинги энг паст бўлган Ўзбекистон Президентининг обрўси ҳамманинг олдида яна бир пул бўлади. Шу сабабдан, Ислом Карим Москвага бормаслик учун баҳонани сўнгги дақиқагача қидирган ва тополмаган. У Москвага учиб кетиб бўлган бўлиши мумкин.

Дарвоқе, Чикагода бўладиган НАТО саммити ҳақида. Бу ташкилотининг Бош Котиби Андерс Фог Расмуссен Марказий Осиё давлатларининг ҳамма раҳбарлари саммитга меҳмон сифатида чақирилгганини эълон қилибди. Маълумки, Чикагода асосий мавзу Афғонистон бўлади, Марказий Осиё мамлакатлари транзит йўли сифатида НАТОга кўп ёрдам беришмоқда. Шу сабабли, уларнинг саммитга чақирилиши табиий.

20-21 май кунлари га режалаштирилган Чикагодаги йиғилишга 60 мамлакат ва ташкилотнинг вакиллари чақирилган экан. Уларнинг ичида БМТ ва ЕИ ҳам бор.

Табиий, Ислом Карим Чикагога бориш қарорини Путин билан учрашувдан кейин беради.