15 May 2012
01:29 - Техника Университетида масхарабозлик...
Бугун Беруний номидаги Тошкент Давлат Техника Университети ректорати профессор-ўқитувчилардан порахўрлик ва таъмагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида тилхат олди. Университет ректорати ходимларининг таъкидича, бундай тилхат кейинги йилларда тобора кўпайиб бораётган порахўрлик иллатининг олдини олар эмиш. Айниқса бундай амалиётнинг йиллик имтиҳонлар олдидан аввал ўтказилиши самаралидир.

Кулишингни ҳам, куйишингни ҳам билмайдидиган бундай ислоҳот бошқа олий ўқув юртларида ҳам ўтказилиши айтилмоқда, дейди мухбиримиз. Аммо, шуни ҳам урғулаш керакки, порахўрликнинг иллатининг оммавийлашиши – мавжуд режим касаллигининг натижасидир. Уни тилхатлар билан даволаб бўлмайди, режимни ўзгартириш керак.