14 May 2012
12:56 -
Қозоғистон президенти Москвадан олдин Минскга келди
Кеча расмий ташриф билан Минскга келган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой бугун Белорусия Президенти Александр Лукашенко билан аввал бош-бошга, кейин делегациялар иштирокида учрашади. Бу ҳақда хабар берган Казинформ айтмаса ҳам, Нурсултон Назарбой эртага Кремлга Коллектив Хавфсизлик Шартномасининг 20 йиллиги муносабати билан Владамир Путин чақираётган йиғилишга Минскдан кетишини тахмин қилиш мумкин.
Маълумки, Кремлда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммити ҳам режалаштирилган. Масалан, Туркманистон ва Озорбайжон каби давлатларнинг раҳбарлари 15 майда Москвага келишларини расман очиқладилар, Ўзбекистон Президентининг қарори ҳақида расмий хабар йўқ.