09 May 2012
04:43 -
Тожикистонда ўзбеклар жамиятининг раҳбари ҳужумга учради
Бу мамлакат оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, Хотлон вилояти ўзбеклар жамиятининг раиси Салим Шамсиддинов 5 май куни номаълум кишиларнинг ҳужумига учраган. Унинг ўзини айтишича, уч киши Давлат Хавфсизлик Комитетининг вилоят бошқармаси биносига яқин жойда орқасидан бошига уриб, ҳушидан кетказишган. У докторлар келгандан кейин ўзига келган.
Салим Шамсиддинов журналистларга шундай дебди: “Бу ҳужум менинг яқинда “Миллат” ҳафталик газетасида эълон қилинган суҳбатим билан боғлиқ бўлиши мумкин. Мен ўша ерда тожик ҳукуматини қўшни Ўзбекистон билан дипломатик кризис чиқарганликда айблаган эдим.”
У ўз вақтида милицияга ариза берган бўлса ҳам, шу кунгача ҳеч ким унинг иши билан қизиқмабди.
Хотлон вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Эминжон Жалилов Салим Шамсиддиновнинг аризаси 5 майда рўйхатга олингани ва текширув ишлари бошланганини айтар экан, жабр кўрган одамнинг ўзини шубҳали қилиб кўрсатишаг интилгани қизиқ. У шундай дебди: “Шамсиддинов истеъфодаги милиция полковниги, воқеа кундуз куни бўлган. Наҳотки, у ҳужумчиларнинг кимлигини билмайди.”
Эминжон Жалиловнинг аргументлари умуман мантиқсиздир, чунки, унинг иши - милицияга тушган ариза билан ишлашдир, ҳужумчиларнинг кимлигини аниқлашдир. Агар ҳужумга учраган одам билан ҳалигача милиция суҳбатлашмаган бўлса, бу Эминжон Жалилов каби расмийларнинг айбидир.
Бошқа тарафдан, “Озодлик”радиосининг тожикча эшиттришларида айтилишича, Шамсиддионовга ҳужум бўлган куни Тожикистон Ўзбеклар Жамиятининг Шамсиддионов қатнашмаган мажлисида уни Жамият раиси ўрибосари ва Хотлон вилоят ташкилотининг раиси вазифасидан олиб ташлашган эмиш. Агарда бу ноқонуний иш Шамсиддинов тожик раҳбариятини танқид этгани учун қилинган бўлса, ўзбекларнинг аҳволи Тожикистонда ҳам ачинарли эканлигини тан олиш керак бўлади, “Ҳаракат” агентлиги мухбирларининг “Ўзбек - миллат сифатини йўқотиб бўлди”, деган иддаоларини тасдиқлайди.