09 May 2012
17:37 -
Тошкентда инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича тақдимот бўлибди
Шубҳасиз, номига кўра, фойдали тадбир. Аммо, Uzreport.com сайтининг кеча тарқатилган хабарида тақдимот/презентация Халқаро бизнес-марказда бўлгани таъкидланса ҳам, у қачон бўлгани ҳатто айтилмайди, унда қатнашган биронта шахснинг исми тилга олинмайди. Тахминан 2 саҳифали мақола каби ёзилган хабар умумий гаплардан, Ўзбекистон Президентининг бу соҳани ривожлантириш учун чиқараётган қарорларини олқишлашдан иборат.
Тўғри, биттагина факт келтирилган: Ўзбекистонда 4,2 мингдан ортиқ чет эл инвестицияси қатнашган корхона бор, йилига $3 млрд чет эл инвестицияси бизга келмоқда. Тахмин қилиш қийин эмаски, унинг катта қисми жаҳон деви – Асакадаги автозааводнинг эгаси General Motors ширкатиникидир. Демак, қолган инвестициялар Ўзбекистондек давлат учун кулгили даражада оз.
Ислом Карим ҳам, Ўзбекистоннинг иқтисоди учун маъсул бўлган бошқа раҳабарлар ҳам тушунишлари керакки, демократия бўлмаган мамлакатга чет эл инвестицияси катта ўлчовда ҳеч қачон келмайди. Албатта, ўзи демократик бўлса ҳам, бу каби масалаларда демократия билан иши бўлмаган Яплония ва Жанубий Корея кабиларни ҳисобга олмаса. Айниқса, Ғарбдан катта инвестиция ҳеч қачон келмайди. General Motors ширкатининг бизга келишининг ягона сабаби – Daewoo банкрот бўлгани, унинг акцияларини катта қисми General Motors ширкатида бўлганидир.
Табиий бойликлари, демак, бюджетни тўлдириш манбаси бўлмаган Ўзбекистон учун ривожаланишнинг ҳозирги босқичдаги ягона йўли – чет эл инвестициялари жалб қилиш. Жалб қилишнинг ягона йўли – демократияни ривожлантириш, мухолифатга йўл бериш.
Ҳа, бечора Ислом Каримнинг юзи кун сайин буришиб кетаётганини тушуниш мумкин. Чунки, иқтисод чўкмоқда, уни қутқариш учун демократияга йўл берилса – Ислом Каримнинг ўзи чўкади.