09 May 2012
02:32 - “Путинга қарши миллионлар марши” бир думалаб “Путинга қарши халқ сайили”га айланди
Кеча Россия полицияси мухолифат тарафидан Путиннинг инаугурациясига қарши уюштирилаётган митинг ва намойишларига йўл бермасликка муваффақ бўлди. Лекин, мухолифат ҳам бўш келмаяпти.

Бугун Москванинг марказий майдонларида “Путинга қарши халқ сайиллари” бўлиб ўтди. Сайилда ҳеч қандай плакатлар кўтарилмаган, очиқ нутқлар сўзланмаган бўлса ҳам, ҳукумат таҳлика ичида сайилчиларни тарқатишга катта куч ташлади. Сайилчилар бир майдондан сиқиб чиқарилса, бошқа майдонга ўтиб, ўз норозиликларини намойиш қилишдан тўхтамадилар. Шундай анъана яратилишининг ўзи Путиннинг келажаги учун қандай таҳклика эканини англаш қийин эмасди. Кўринишида, бунга ҳукуматнинг ҳам ақли етибди.

Дарвоқе, бугун Москванинг турли майдонларида юзлаб одамларнинг полиция томонидан ушлаб кетилиши, ушланганлар ичида ҳатто “Адолатли Россия” Партиясидан Давлат Думасига депутат бўлган Дмитрий Гудков, охирги ойларда дунёга танилиб қолган мухолифат лидерларидан Алексей Навальний ва ўта машҳур теле-кўрсатувчи Ксения Собчакнинг борлиги “Халқ сайили”ни бутун дунёга танитади.