09 May 2012
01:45 - Ўзбек яна ҳайвон уриштириш мусобақаларига қайтиб, қозонни эслатувчи тўппилар кийишга бошлагани кулгилидир
Президентнинг катта қизи Гулнора Карим томонидан ташкил этилган “Асрлар садоси” фестивалининг иккинчи кунида хўроз ва қўчқор уриштириш жанглари ўтказилди. Вақтли матбуот томонидан кенг ёритилаётган тадбир тафсилотларига кўра, ҳайвон эгалари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, халқнинг қадрияти сифатида баҳоланган бу каби жанглар қайта тикланаётганига шукрона келтирилган.

Аслида, ўтган аср бошида миллат маърифатпарварлари томонидан кескин қораланган, миллатни қолоқлик ва тубанлик ботқоғига етакловчи бу тадбирларнинг тикланаётгани ижобий эмас, тўғридан-тўғри салбий воқеадир.

Ислом Карим ўзбекларни қолоқликда ушлаб туриш учун интилаётгани, Қирғизистонда ўзбекларнинг қатлиом қилинишига кўз юмаётгани ҳам кўрсатиб тургандек, умуман ўзбекларнинг миллий руҳини синдириш мақсади билан яшаётгани кўриниб турибди. Унинг қизи ҳам , “Асрлар садоси” каби анжуманлар билан ўзбекларни ўтган асрларга тортиш ҳаракатида.

Вақти келгани учун айтиш керакки, дейди мухбиримиз, ўзбеклар ҳам олға кетишдан кўра орқага кетишни ёқтирмоқдалар. Миллий одатимиз деб ўйлаб, қозонга ўхшаган, эркаклик руҳини йўқ қиладиган тўппилар кийиш модага айлангани бунинг исботидир. Ўзбеклар тарихда ҳеч қачон бундай тўппилар кийишмаган. Ёши сал катта бўлганлар ташқарида саллада, уйда эса, енгил бош кийимида юришган.