06 May 2012
02:00 -
Антитеррор машқлари пойтахликларни чўчитиб юборди
Бугун Тошкентнинг Яккасарой туманида ташкил қилинган антитеррор машғулотлари кишиларни чўчитиб юборди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ташкил этилган поездни террорчи босқинчилардан қутқариш операцияси чоғида темир йўл вокзали атрофи ўраб олинди ва махсус хизмат аскарлари поездга “ҳужум қилди”.
Ҳақиқийга ўхшаб кўринган бу операция анча-мунча одамнинг эс-песини чиқариб юборди ва пойтахт жамоатчилиги орасида дарҳол “поездда олиб кетилаётган маҳкумларнинг исён кўтаргани” ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Қолаверса, ошкоралик бўлмаган Ўзбекистонда ҳамма нарсани кутиш мумкин. Балки, ростдан ҳам исён бўлган, у бостирилган. Энди расмийлар машқ ҳақида гапиришмоқда.