03 May 2012
06:52 -
Туркияда электр автомобиллар сотишга бошланади
Бу мамлакат ахборот воситаларининг билдиришича, шу ҳафта охирида Туркиянинг баъзи ерларида бензин билан эмас, электр билан ишлайдиган Рено маркали автомобиллар сотишга чиқарилади. Нархи – 50 минг турк лираси, яъни тахминан 30 минг доллар.
Бундай автомобиллар ишлатиладиган жойларда уларнининг батареяларини “зарядка” қиладиган станциялар очилган бўлиши керак. Бундай станциялар ҳозирча Истанбул, Анқара, Ғозиантеп, Хўжаэли ва Бурса вилоятларида очилибди. Демак, ҳозирги босқичда шу вилоятлардагина бундай автомобилларни ишлатиш мумкин бўлади.
Аммо, ҳеч шубҳасиз, келажак шундай автомобилларники.