03 May 2012
06:33 -
Ўзбекистонда май ойи ҳаракат хавфсизлиги ойлиги деб эълон қилинди
Ҳаракат хавфсизлиги ойи ҳақида чиқарилган Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, ойликдан мақсад республика ҳудудида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг сонини қисқартириш, ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиевнинг таъкидича, 2012 йилнинг илк чорагидаёқ 763 943 та йўл ҳаракатига оид ҳуқуқбузарлик аниқланган. Хусусан, 10 978 та ҳолатда ҳайдовчилар машинани маст ҳолда бошқарган. 16485 та ҳолатда эса йўл қоидаси пиёдалар томонидан бузилган.
Аммо, бундай ойликлар ўтказиш билан иш битмайди. Ҳайдовчилар ва йўловчиларга белгиланган қоидаларни бузиш учун имкон берилмайдиган чегаралар қўйилиши керак. Масалан, чорраҳалар икки қаватли қилиниши, автомобиллар қарама-қарши тарафга юрувчи йўллар бир-биридан бардюрлар билан айрилиши, автострадалар қурилиши лозим.